Улан-Баторда “Маде ин Узбекистан” кўргазмаси: Ўзбекистон маҳсулотлари Мўғулистон бозорида

Мўғулистоннинг пойтахти Улан-Батор шаҳрида “Маде ин Узбекистан” шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилди.
Кўргазмани Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Мўғулистон Бош вазирининг ўринбосари Сайнбуянгийн Амарсайхан тантанали равишда очиб беришди.
1 053 кв.м. майдонда ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистоннинг тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, чарм-поябзал, қурилиш материаллари, электротехника, мебел, фарматсевтика, автомобилсозлик ва тоғ-кон саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Мазкур савдо уйи икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқишга хизмат қилади.



