Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Асосий / UzbMarket
Электрон савдо платформаси

UzbMarket — электрон савдо платформаси

UzbMarket — Ўзбекистон маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш учун B2B платформа. Ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар бу ерда маҳсулот жойлайди, харидорлар қидиради ва буюртма беради, юридик, божхона, логистика, сертификатлаш, бухгалтерия ва меҳмонхона хизматлари ҳам шу ерда таклиф қилинади.

uzbmarket.uz сайтига ўтиш
6тилда: ўзбек (лотин ва кирилл), рус, инглиз, хитой, дари
200+каталог бўлими ва 1 700 га яқин намунавий маҳсулот
3рол: харидор, сотувчи ва хизмат кўрсатувчи (6 йўналиш)
0сўм: рўйхатдан ўтиш ва маҳсулот жойлаш бепул

Платформа нима беради?

Сотувчи маҳсулотларини каталогга жойлайди: расм ва видео, нарх, минимал буюртма ва ўлчов бирлиги билан. Ҳар бир эълон модератордан ўтгач очиқ каталогда кўринади.

Харидор маҳсулот, компания ва хизматларни битта қидирув орқали топади, сотувчи билан чатда гаплашади, буюртма ёки намуна сўрайди, тендер эълон қилади.

Хизмат кўрсатувчилар — юристлар, божхона декларантлари, логистлар, сертификатлаш ва бухгалтерия компаниялари, меҳмонхоналар — эълон жойлаб, мурожаатларни қабул қилади.

Роллар: ким учун ва нима қила олади

Рўйхатдан ўтгач ролингизни танлайсиз — ҳар бир ролнинг ўз кабинети бор. Ўзингиз учта ролдан бирини танлайсиз: Сотувчи, Харидор ёки Хизмат кўрсатувчи.

Сотувчи

Ишлаб чиқарувчи, экспортчи ва улгуржи савдо корхоналари

  • Маҳсулот жойлаш: 15 тагача расм, 5 тагача видео, нарх, минимал буюртма, вариантлар ва намуна нархи
  • Буюртма сўровларига тижорат таклифи билан жавоб бериш
  • Тендерларда қатнашиш, ТН ВЕД кодлари билан тижорат таклифини PDF қилиб тузиш
  • Импортчи корхоналар базаси, бозор таҳлили ва экспорт географияси
  • Божхона тўловлари калкулятори, сертификатлар ва логистика бўлимлари
  • Афғонистонга дона-дона чакана савдо (Термиз омбори орқали)

Харидор

Импорт қилувчи, улгуржи харидор ва Ўзбекистон маҳсулотларига қизиқувчи корхоналар

  • Маҳсулот, компания ва хизматларни лотин ёки кириллда, хато ёзилса ҳам топиш
  • Сотувчи билан чат (файл ва расм), буюртма ва намуна сўраш
  • Экспорт буюртмасида порт, Incoterms ва тўлов шартини кўрсатиш
  • Келган тижорат таклифларини қабул қилиш ёки рад этиш
  • Тендер эълон қилиш ва сотувчилар таклифларини солиштириш
  • Маҳсулотларни сақлаб қўйиш ва «Ўзбекистондан нима керак» сўровини қолдириш

Хизмат кўрсатувчи

Экспорт ва савдога хизмат кўрсатувчи компаниялар ва мутахассислар

  • Рўйхатдан ўтишда 6 йўналишдан бирини танлаш (пастда)
  • Хизмат эълонларини жойлаш — модерациядан сўнг очиқ эълонлар доскасида кўринади
  • Мижозлар мурожаатларини қабул қилиш ва чатда мулоқот
  • Бозор таҳлили ва калкулятор бўлимлари

Хизмат кўрсатувчилар йўналишлари

Хизмат кўрсатувчи рўйхатдан ўтишда йўналишини танлайди ва кейин уни ўзи ўзгартира олади.

Юридик хизматлар

Ишлар, консултациялар ва суд ишлари бўлимлари; юридик хизмат эълонлари.

Божхона декларанти

Декларант ва брокер хизматлари эълонлари; платформада расмий божхона брокерлари рўйхати ҳам бор.

Логистика

Юклар ва машиналар эълонлари доскаси: юк эгалари ва ташувчилар бир-бирини топади.

Сертификатлаш

Сертификатлаш хизматлари эълонлари ва мижозлар мурожаатлари.

Бухгалтерия

Бухгалтерия хизматлари эълонлари ва мижозлар мурожаатлари.

Меҳмонхона

Хоналар, бронлар ва календар; бизнес меҳмонлари учун келишилган чегирма; ўз брон тизимини API орқали улаш.

Платформа маъмурияти

Модераторлар корхоналар, маҳсулотлар, хизмат эълонлари ва постларни текширади, шикоятларни кўриб чиқади. Бу рол рўйхатдан ўтишда танланмайди — уни платформа жамоаси беради. Термиз омбори ва Афғонистондаги курер ҳам платформа берган алоҳида ходим роллари билан ишлайди.

Рўйхатдан ўтиш — босқичма-босқич

Рўйхатдан ўтиш бепул ва бир неча дақиқа олади. Сайтда ҳам, иловада ҳам босқичлар бир хил.

  1. Иловани юклаб олинг ёки сайтни очинг

    App Store ёки Google Play'дан UzbMarket иловасини ўрнатинг ёки uzbmarket.uz сайтида «Рўйхатдан ўтиш» тугмасини босинг.

  2. Телефон рақам ёки email киритинг

    Давлатни танлаб рақамингизни (ёки эмаилни) киритинг ва фойдаланиш шартларини қабул қилинг.

  3. Тасдиқлаш кодини киритинг

    6 рақамли код келади: Ўзбекистон рақамларига SMS ёки Telegram орқали, хорижий рақамларга WhatsApp ёки Telegram орқали, эмаилга — почта орқали.

  4. Парол ўрнатинг

    Камида 8 белгидан иборат парол танланг — кейин рақам (ёки email) ва парол билан кирасиз.

  5. Ролингизни танланг

    Сотувчи, Харидор ёки Хизмат кўрсатувчи. Хизмат кўрсатувчи йўналишини ҳам танлайди: юридик, декларант, логистика, сертификатлаш, бухгалтерия ёки меҳмонхона.

  6. Корхона маълумотларини киритинг

    Профилда корхонанинг 9 рақамли СТИР рақамини киритинг — номи, манзили ва бошқа маълумотлар давлат реестридан (orginfo.uz) автоматик тўлдирилади. Реестрда фаол корхона дарҳол тасдиқланади, қолганларини модератор кўриб чиқади.

  • Тезкор кириш: Google ҳисоби (сайт ва Android), Apple ID (iPhone) ёки Телеграмъдаги @uzb_marketbot орқали.
  • Хорижий корхоналар СТИР ўрнига ўз давлатидаги рўйхат рақамини киритади (BIN, ИНН, VAT, USCC ва бошқалар). Кўп давлатлар учун рақам автоматик текширилади, қолганларида рўйхатдан ўтганлик ҳужжати юкланади.
  • Битта СТИР фақат битта ҳисобга бириктирилади.
  • Сотувчи СТИР, телефон ва эмаилни тасдиқлагач, Таҳлил бўлимида ишлатиладиган бонус RAY олади.

Маҳсулот қандай жойланади

Маҳсулот қўшиш уч босқичли шакл орқали бажарилади: Сотувчи кабинети → Маҳсулотлар → «Маҳсулот қўшиш».

  1. Асосий маълумотлар

    Номи (каталогдан автоматик таклиф қилинади), категория ва маҳсулот тури, келиб чиқиши (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёки хорижий), нарх — долларда, сўмда ёки «келишилади», нарх қайси миқдор учунлиги, минимал буюртма ва ўлчов бирлиги (дона, кг, тонна, литр, м², контейнер ва бошқалар).

  2. Расм ва видео

    Камида 1 та, кўпи билан 15 та расм (ҳар бири 50 MB гача) ва 5 тагача видео (100 MB гача).

  3. Қўшимча маълумотлар

    Хусусиятлар, батафсил тавсиф (сунъий интеллект ёрдамида тўлдириш тугмаси бор), вариантлар, намуна ва унинг нархи, Афғонистон чакана савдоси учун дона нархи.

  4. Модерация

    Янги маҳсулот модератор тасдиқлагач каталогда чиқади. Номи, нархи, категорияси ёки расмлари ўзгартирилса, қайта текширилади; рад этилган маҳсулотни тузатиб қайта юбориш мумкин.

  • Тавсифни ўзбек тилида ёзасиз — у инглиз тилига автоматик таржима қилинади.
  • Каталогингизни PDF, Excel ёки Word файл кўринишида ҳам юклашингиз мумкин.
  • Каталог тузилиши: саноат тармоқлари → 200 дан ортиқ бўлим → 1 700 га яқин намунавий маҳсулот.

Харид қандай амалга ошади

  1. Маҳсулотни қидирув ёки категориялар орқали топинг; саҳифасида нарх калкулятори, вариантлар ва сотувчи маълумотлари бор.

  2. Сотувчига чатда ёзинг ёки буюртма шаклини тўлдиринг: миқдор, экспорт учун — порт, Incoterms ва тўлов шарти, ички етказиш учун — ҳудуд.

  3. Саватдан расмийлаштирганда ҳар бир сотувчига буюртма сўрови боради ва тижорат таклифи шаклланади — уни қабул қиласиз ёки рад этасиз.

  4. B2B буюртмалар бўйича тўлов ва етказиш шартлари сотувчи билан харидор ўртасида келишилади.

Барча имкониятлар

Ақлли қидирув

Маҳсулот, компания ва хизматлар битта қидирувда; лотин ва кирилл бир хил ишлайди, хато ёзилса ҳам топади.

Тармоқлар каталоги

Саноат тармоқлари, 200 дан ортиқ бўлим ва 1 700 га яқин намунавий маҳсулот.

Чат

Харидор, сотувчи ва хизмат кўрсатувчилар ўртасида ёзишма, файл ва расм алмашиш, пуш-билдиришномалар.

Тижорат таклифлари

Сотувчи ўз маҳсулотларидан ТН ВЕД кодлари билан тижорат таклифини тузади ва PDF қилиб юборади.

Тендерлар

Харидор тендер эълон қилади, сотувчилар ўз таклифларини беради.

Импортчи корхоналар

Хорижий импорт қилувчи компаниялар базаси ва харидорларнинг «Ўзбекистондан нима керак» сўровлари.

Бозор таҳлили

Қайси давлат нимани импорт қилади: UN Comtrade маълумотлари, маҳсулот ва давлат бўйича таҳлил.

Калкуляторлар

ТН ВЕД коди бўйича божхона тўловлари калкулятори ва Asaxiy Invest билан молиялаштириш калкулятори.

Raya AI

Сунъий интеллект ёрдамчиси саволларга жавоб беради ва маҳсулот-давлат бўйича бозор ҳисоботини PDF кўринишида (ўзбек, рус, инглиз) тайёрлайди.

Логистика доскаси

«Юклар» ва «Машиналар» бўлимлари: юк эгалари ва ташувчилар эълонлари.

Меҳмонхоналар

Бизнес сафарлар учун ҳамкор меҳмонхоналарда келишилган чегирма билан брон.

Кўргазмалар тақвими

Ўзбекистон ва хориждаги савдо кўргазмалари рўйхати ва эслатмалар.

UZEX ярмаркаси

Республика товар-хомашё биржаси ярмаркасидаги таклифлар платформада.

Компаниялар харитаси

Рўйхатдан ўтган корхоналар ҳудудлар бўйича харитада.

Афғонистон чакана савдоси

Дона-дона буюртмалар: сотувчи Термиз омборига жўнатади, курер Афғонистонда етказади, харидор олиб кетиш пунктидан олади.

Саҳифам

Корхонанинг ижтимоий саҳифаси: постлар ва видеолар, лайк, изоҳ ва обуначилар.

Telegram бот

@uzb_marketbot — платформага Telegram ичидан кириш (Mini App) ва кириш кодлари.

6 тил

Ўзбек (лотин ва кирилл), рус, инглиз, хитой ва дари тилларида.

RAY — платформанинг ички ҳисоби

Пуллик имкониятлар RAY билан тўланади: 1 RAY = 1 000 сўм, ҳисоб банк картаси орқали тўлдирилади. RAY билан маҳсулот ва бозор таҳлилини очиш, брокер ёки юк эгасининг контактини кўриш, Бозор, Таҳлил ёки Premium бўлимларига бир ойлик обуна олиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш, маҳсулот жойлаш, қидирув ва чат — бепул.

Кўп бериладиган саволлар

Рўйхатдан ўтиш пулликми?

Йўқ. Рўйхатдан ўтиш, маҳсулот жойлаш, қидирув ва чат бепул. Таҳлил ва айрим контактларни очиш каби қўшимча имкониятлар RAY билан тўланади.

Маҳсулотим қачон каталогда кўринади?

Модератор текшириб тасдиқлагандан сўнг. Номи, нархи, категорияси ёки расмлари ўзгарса, маҳсулот қайта текширувга тушади.

Хорижий компания рўйхатдан ўта оладими?

Ҳа. СТИР ўрнига ўз давлатингиздаги рўйхат рақамини киритасиз; тасдиқлаш коди хорижий рақамга WhatsApp ёки Telegram орқали келади.

Ролни кейин ўзгартирса бўладими?

Рўйхатдан ўтгандан кейинги биринчи соат ичида ўзингиз алмаштира оласиз, кейин — платформа маъмурияти орқали. Хизмат кўрсатувчи ўз йўналишини исталган вақтда ўзгартиради.

Тўлов қандай амалга ошади?

Буюртма ва тижорат таклифлари платформада расмийлаштирилади, тўлов эса сотувчи ва харидор келишувига кўра амалга оширилади. RAY ҳисоби банк картаси орқали тўлдирилади.

Илова қайси қурилмаларда ишлайди?

iPhone (App Store) ва Android (Google Play) учун илова бор; компютерда uzbmarket.uz сайти орқали ишлайсиз.

UzbMarket иловасини юклаб олинг

Телефонингизга ўрнатинг ёки компютерда uzbmarket.uz сайтини очинг. QR кодни телефон камераси билан сканерланг — қурилмангизга мос дўкон очилади.

uzbmarket.uz сайтига ўтиш
UzbMarket иловасини юклаб олиш учун QR код

Маълумотлар платформанинг жорий версияси бўйича келтирилган; нархлар ва шартлар UzbMarket'да ўзгариши мумкин.