Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Янгиликлар

Малайзияга бизнес ташриф ташкил этилмоқда!

Янгилик
Малайзияга бизнес ташриф ташкил этилмоқда!

Жорий йилнинг 17-21 – ноябр саналарида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ҳамкорлигида Малайзияга бизнес ташриф ташкил этилмоқда!

🏪Малайзиядаги “Сри Тернак Март” номли йирик савдо тармоғидан 100m жой бепул олиниши бўйича келишувга эришилди. Ушбу майдонда Ўзбекистоннинг мева-сабзавот, қайта ишланган ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун савдо ярмаркасини ташкил этилиши режа қилинган. Савдо ярмаркада муваффақиятли сотуви йўлга қўйилган маҳсулотлар учун супермаркет тармоғи вакиллари томонидан узоқ муддатли, йирик ҳажмда буюртмалар бўлиши таъкидланди.

💭 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорларни ушбу ташрифда иштирок этишга таклиф этамиз! Шу билан бирга, ташриф давомида Малайзия бизнес доира вакиллари билан B2B учрашувлар, Малайзия ташқи савдо соҳасидаги вазирлик ва идоралар билан учрашувлар бўлиб ўтиши режа қилинган.

🅱️ Ушбу ташрифда иштирок этиш ва батафсил маълумот учун:
РЎЙХАТДАН ЎТИНГ (https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdGu8-tsEN0kw_hb1x1idGggbHTKpK6Ke1-tsDDuzrpzWNKRg/viewform?usp=sf_link) 👈🏻 (https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdGu8-tsEN0kw_hb1x1idGggbHTKpK6Ke1-tsDDuzrpzWNKRg/viewform?usp=sf_link)

☎️ Мурожаат, савол ва таклифлар учун:
+99833 700 77 18
+99871 202 77 76
(ички рақам: 1509)

📌Масъул ходим:
Бахтиёров МуҳаммадАли

✔️Марказий экспорт штаби экспортёрларимизни қўллаб-қувватлашга тайёр!