Малайзияга бизнес-миссия ташкил этилади.

2024-йилнинг 17-21 – ноябр кунлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси ҳамкорлигида Малайзияга бизнес-ташриф ташкил этилмоқда!
💱 Малайзиянинг “Сри Тернак Март” йирик савдо тармоғи ҳудудида савдо ярмаркасини ташкил этиш учун 100 кв.м жой бепул олиниши бўйича келишувга эришилди.
🍋 Ушбу майдонда Ўзбекистонда етиштирилган хўл ва қуритилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва қайта ишланган маҳсулотлар намойиш этилади. Савдо ярмаркада муваффақиятли сотуви йўлга қўйилган маҳсулотлар учун супермаркет тармоғи ва Малайзиянинг бошқа салоҳиятли импортчи корхоналари томонидан узоқ муддатли, йирик ҳажмда буюртмалар юзасидан шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.
🤝 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорларни ушбу ташрифда иштирок этишга таклиф этамиз!
‼️ Ташриф давомида Малайзия бизнес доира вакиллари билан B2B учрашувлар, Малайзия ташқи савдо соҳасидаги вазирлик ва идоралари вакиллари билан мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.
✅ Ушбу ташрифда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdGu8-tsEN0kw_hb1x1idGggbHTKpK6Ke1-tsDDuzrpzWNKRg/viewform?usp=sf_link
☎️ Мурожаат, савол ва таклифлар учун:
+99833 700 77 18
+99871 202 77 76
(ички рақам: 1509)



