Президент Фармони билан тадбиркорлар ҳимояси кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184 сон Фармони эълон қилинди.
📆 Фармонга кўра, 2025-йилдан бошлаб:
➡️Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши мумкин бўлади.
➡️Фискал белгилар, рақамли маркировкалаш қоидалари бузилганлиги ва ходимлар сонини яшириш каби ҳолатлар учун жарималар бекор қилинади.
➡️Судда ишлар келишув битими билан якунланса, тадбиркорларга давлат божининг бир қисми қайтариб берилади.
➡️Текширувлар фақат “Ягона давлат назорати” тизими орқали ва Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида ўтказилади.
➡️”Хавфни таҳлил қилиш” тизими жорий этилади ва хавфи паст бўлган тадбиркорлар текширувдан озод этилади.
➡️Назорат қилувчи органлар ходимлари Бизнес-омбудсман ҳузурида малака оширади.
➡️Назорат қилувчи органларнинг рейтинги эълон қилиб борилади.



