Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Янгиликлар

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди

Янгилик
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қурилиш материаллари экспортини яна-да ошириш, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида савдо алоқаларини яна-да ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилди.

Очилиш маросимида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раиси Бахтиёр Бобокулов, Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари, икки давлат тадбиркорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар савдо масканида яратилган шароитлар, маҳсулотлар кўргазмаси ва нархлари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон савдо уйи манзили:

Тожикистон Республикаси, Душанбе шаҳри

Неъмат Қорабоев кўчаси, 30 уй

Мазкур савдо уйига маҳсулотларини жойлаштиришмоқчи бўлган тадбиркорлар +998939559991 телефон рақами орқали батафсил маълумот олишлари мумкин.