Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Бизнес Омбудсман билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Бугун, Бизнес Обудсман ҳамда Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси тадбиркорларнинг фаолиятида давлат ташкилотлари билан юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, бартараф этиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.
Ушбу очиқ мулоқотда Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси раиси Ёрқин Маликов, раис маслаҳатчиси Бобур Расулов, Бизнес Омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ва тадбиркорлар иштирок этди.
📍 Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
✔️ Давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўллари;
✔️ Фаолият давомида учраётган ҳуқуқий ва амалий муаммолар;
✔️ Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва ечимлар.
✅ Муҳокама қилинган муаммолар ўрганилиб, тегишли мутассадиларга йўналтириш орқали масалаларга тезкор ечим топиш ва тадбиркорлик ҳамда экспорт салоҳиятимизни янада яхшилаш режалаштирилмоқда.



