Бензин ва мотор мойларини экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади

Айрим нефт маҳсулотлари экспортига имтиёзлар жорий этилди.
🔹 2017-йилда киритилган чекловлар бекор қилиниб, эндиликда:
✅ Олдиндан тўловсиз
✅ Аккредитивсиз
✅ Банк кафолатисиз
✅ Экспорт контрактини суғурта қилмасдан
хорижий валютада экспорт қилиш имконияти яратилади.
📌 Соддалаштирилган экспорт тартиби қуйидаги маҳсулотларга тааллуқли:
✔️ Автомобил бензинининг барча турлари
✔️ Ўрта нефт дистиллатлари (лигроин, керосин, дизел фраксиялари)
✔️ Мотор мойлари
✔️ Гидравлик суюқликлар
✔️ Трансмиссия мойлари ва редуктор ёғлари
🔎 Бу қарор нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш, ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида қабул қилинди.
📊 Сизнингча, ушбу қарор ички бозор нархларига қандай таъсир қилади?



