ЖАҲОН БАНКИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

Ўзбекистон Экспортчилари уюшмасида Жаҳон банки делегацияси иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда логистика хизматларига талаб, унинг қиймати, ишончлилиги борасида, шунингдек савдо ва транзит, саноат ҳамда қишлоқ хўжалигига талаблар, электрон коммерсия каби масалалар муҳокама қилинди.
Жаҳон банки делегацияси вакили, тадқиқотдчи Ўткир Умаров ҳамда Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси раиси Ёрқин Маликов логистиканинг долзарб масалалари ва унинг ечимлари хусусида, онлайн платформани ривожлантириш борасида фикр билдиришди.
Тадбирда хусусий секторларга яратилаётган шароитлар, инвестиция қиймати, инфратузилма, логистика марказларини ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилди.



