Тадбиркорлар билан учрашувлар

Шу кунларда юртимизда хизмат сафари билан бўлиб турган Дубайлик ишбилармон тадбиркорлар онлайн равишда юртимизда ишлаб чиқарилаётган қандолат ширинликлари, қуритилган мевалар, салқин ичимликлар, болалар кукурузаси ва бошқа турдаги маҳсулотлар билан танишишди.
Меҳмонлар маҳсулотларнинг юқори сифати ва қадоқланганлигига алоҳида ижобий баҳо берган ҳолда, Яқин шарқ давлатларига маҳсулот экспортини йўлга қўйишда қандай омилларга кўпроқ эътибор қаратиш тўғрисида ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Учрашув жуда дўстона ва юқори суръатда ўтди. Якунга кўра маҳсулотларни экспорт қилишга келишувга эришилгани ва тез кунда шартнома имзоланишини мамнуният билан маълум қиламиз.
Яқин шарқ давлатларига (Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Уммон, Бахрайн, Қувайт) ўз маҳсулотингизни экспорт қилмокчи бўлсангиз, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси билан боғланинг.



