Ҳурматли тадбиркорлар!

“Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ “Ўзелтехсаноат” ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмалари томонидан Россия Федерациясининг Свердловск вилоятидаги Березовский шаҳарида текстил ва электротехника маҳсулотларини сотишга мўлжалланган савдо омбори ижарага олинганлигини маълум қилади.
Уюшмалар савдо омборларининг рўйхати, улардаги бўш жойлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб саҳифаси, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштириб боради. Савдо омборларидан фойдаланиш учун тўғридан-тўғри “Ўзелтехсаноат” ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Савдо омборларини ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар имтиёзли шартларда берилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларингизни мазкур савдо омборларида жойлаштириб савдо кўрсаткичларингизни юқори чўққиларга кўтаришингиз мумкин.
“Ўзтўқимачиликсаноат”уюшмаси:
Телефон/Telegram: +998712022244 (118)
Электрон манзил: info@uzts.uz
“Ўзелтехсаноат”уюшмаси:
Телефон/Telegram: +998712074466 (701)
Электрон манзил: info@uzeltexsanoat.uz



