Ҳурматли тадбиркорлар!

2024-йил 21-октабр куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги «ИВ-Ҳудудлараро бизнес-форуми» бўлиб ўтади.
Сизни ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга мамнуният билан таклиф этамиз!
✍️ Тадбирнинг мақсади икки томонлама иқтисодий ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, агросаноат мажмуаси, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қурилиш каби иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш, қўшма лойиҳалар ва инвестициялар учун янги имкониятларни муҳокама қилишдан иборат.
📱 Қўшимча маълумот олиш учун:
+998 91 277 60 06
+998 94 649-59-37
Бизнес-форумда иштирок этиш учун ҳаволада (https://forms.gle/cNopMPsRxL9jV8zQA) кўрсатилган шаклни тўлдиришингизни сўраймиз.
📍 Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд шаҳри, Силк роад Самарканд «Congress Center», Эшкак эшиш канали, массив Конигил.



