Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида янги босқич

Янгилик
Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида янги босқич

25-ноябр куни Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси раиси Ёрқин Маликов Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ижрочи директори Михаел Ҳармс билан учрашди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, илгари эришилган келишувларни амалда рўёбга чиқариш ҳамда истиқболли лойиҳалар самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда, шунингдек, Германиянинг янги компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш, қўшма ташаббусларни кенгайтириш ва иқтисодий шерикликни изчил ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Тадбир якунида томонлар янги ташаббусларни фаол ишлаб чиқишга тайёр эканини билдирар экан, Ўзбекистон–Германия ҳамкорлиги учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.