Қатарда “Ўзбекистон маҳсулотлари” савдо ярмаркаси бошланди

Доҳада ўтказилаётган “Ўзбекистон маҳсулотлари” савдо ярмаркасининг биринчи кунидаёқ маҳаллий аҳолининг Ўзбекистоннинг ҳўл ва қуритилган мевалари, ичимликлари, снеклари ҳамда бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган қизиқиши юқори экани кузатилди.
👫 Ярмаркада Ўзбекистондан 22 та корхона ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, сифатли миллий брендларни халқаро майдонда тарғиб этмоқда. Мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, янги экспорт шартномаларини йўлга қўйиш ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг Яқин Шарқ бозорига кириб боришини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
📊 Айтиш керакки, Қатар Яқин Шарқдаги барқарор иқтисодиётлардан бири бўлиб, аҳолининг харид қобилияти юқори. Мамлакатнинг ички истеъмолининг катта қисми импорт ҳисобига тўғри келади, бу эса Ўзбекистон экспортчилари учун қулай имконият яратади.
🤩 Иқлим шароити сабабли мазкур маҳсулотларнинг аксарияти четдан олиб келинади. Шу боис Ўзбекистоннинг мева-сабзавот, қуритилган маҳсулотлар, шарбатлар ва енгил истеъмол товарлари учун кенг бозор мавжуд.
🌐 Шунингдек, Қатар орқали GCC (Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Баҳрайн, Уммон) бозорларига чиқиш имконияти ҳам мавжуд.



