Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Янгиликлар

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Юнусов Марғилон шаҳридаги “Генероус валлей треадинг” МЧЖда бўлди.

Янгилик
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Юнусов Марғилон шаҳридаги “Генероус валлей треадинг” МЧЖда бўлди.

Улуғбек Юнусовга Марғилон шаҳридаги замонавий мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти таништирилди.

Ушбу корхона, тадбиркорнинг 2 миллион доллар ўз маблағлари ҳамда Жаҳон банки лойиҳаси доирасида тақдим этилган қарийб 600 минг доллар кредит ҳисобига барпо этилган.

Асосан, Туркиядан, шунингдек, қисман Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида йиллик 3 минг тонна мева ва сабзавотни қайта ишлаб, қадоқланади.

Ҳозирда маҳсулотлар МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Юнусов корхона фаолияти билан танишар экан, тадбиркор билан бўлиб ўтган суҳбатда хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифатини янада ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.