Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Янгиликлар

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК

Янгилик
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ўртасида ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТИ СОҲАСИДА ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар:
– озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти соҳаларида ҳамкорлик қилиш;
– республика экспортёрлари салоҳиятини ошириш ҳамда мамлакатнинг экспорт географиясини кенгайтириш;
– хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан тажриба алмашиш ва малака ошириш;
– озиқ-овқат маҳсулотларнинг экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга келишиб олинди.