Миллий бренд эгалари диққатига!

“Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан миллий брендлар рўйхатига киритилган бренд эгаларига қуйидаги харажатларнинг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади:
-Стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этиш;
-Хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш;
-Халқаро савдо майдончаларига (маркетплейсларга) чиқиш;
-Хорижий давлатлардаги “Маде ин Узбекистан” шоурумларида маҳсулотларини жойлаштириш;
-Хорижий садо уйларини ташкил қилишда биноларни ижарага олиш;
-Халқаро кўргазмаларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш, жойни ижарага олиш, кўргазма стендларини ташкил этиш;
-Маҳсулотлар рекламасини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш;
-Ишлаб чиқариш бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича (CRM,ЭРП,CERM) ахборот тизимларини жорий қилиш;
-Хорижий мутахассислар рўйхатига мувофиқ камида бир йилга жалб қилинган малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақисини тўлаш.
Компания томонидан тақдим этиладиган молиявий ёрдамлардан ушбу платформа орқали фойдаланишингиз мумкин:
Батафсил маълумот учун:
+998712070406



