Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Янгиликлар

БОЖХОНАДАН ЯНГИЛИК

Янгилик

Хабарингиз бор, 26 январ – божхона хизмати органлари ходимлари куни!

Шу боисдан бугун бутунлай янгидан қурилган “Навоий” чегара божхона постида “Халқаро пресс клуб”нинг сайёр сессияси тасвирга олинди.

Ушбу “Халқаро пресс клуб”нинг сайёр сессиясида Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси Бошқарув раиси Ёрқин Маликов, раис маслаҳатчиси Бобур Расулов ва уюшманинг бошқа масъул ходимлари ҳам иштирок этди.

Давлатимиз Раҳбарининг нафақат қўшни давлатлар ёки минтақа, балки дунё бўйлаб фаол олиб бораётган дўстона ташқи сиёсати мамлакатимиз божхона чегаралари орқали йўловчилар, товар ва транспорт воситалари ҳаракатини каррасига оширмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 8 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаларининг сони 4,5 баробарга ошди. 2024 йилда божхона постлари орқали ҳаракатланган юкли автотранспорт воситалари 1,4 млн.га етди. Бу рақам 2017 йилда 309 мингга ҳам етмасди.

Ўтган йилнинг ўзида чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган йўловчилар 41,2 млн нафардан ошди.

Бу шунчаки рақам эмас, балки мамлакатда ташқи иқтисодий фаолият кўлами ошганидан далолат беради.

Бундан 8 йил аввал Ўзбекистонда 10 минг нафар атрофида экспортёр-импортёр бўлган бўлса, бу рақам ҳозирда 30 мингдан ошди.

Бугунги “Халкаро пресс клуб”да айни масалалар турли вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, Экспортчилар уюшмаси Бошқарув раиси Ёрқин Маликов ушбу чегара божхона постининг очилиши Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятига катта ҳисса қўшиши ҳақида фикр билдириб ўтди.