Очиқ мулоқот давом этмоқда.

Айни вақтда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Кенжабоевич ва Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Й. Маликов томонидан вилоятда экспорт ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимлари юзасидан экспортёрлар, қадоқловчи корхоналар, фермер хўжаликлари, агрокластер раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар таклиф этилиб, очиқ мулоқот ўтказилмоқда.
✅ Мулоқот давомида тадбир иштирокчиларига ташқи бозорлардаги тенденсиялар ҳақида маълумот берилиб, юртимиз тадбиркорлари ва маҳсулот етиштирувчилари бозор талабларига қандай мослашиши кераклиги юзасидан тавсиялар берилмоқда.
🗣 Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўзларини қийнаётган саволлар ва таклифларини тўғридан-тўғри билдириш имконига эга бўлишмоқда.



