Тошкент ш., Шайхонтоҳур т., Фурқат кўчаси, 1/1+998 95 145 45 02
Ўзбекча
Ўзбекистон Экспортчилар
Уюшмаси
Расмий веб-сайт
Янгиликлар

1-ИЮН — ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУБОРАК!

Янгилик
1-ИЮН — ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУБОРАК!

Бугун — ҳаётимизнинг энг беғубор, меҳрга тўла ва эзгу ниятлар рамзи бўлган болажонлар куни!

Улар — эртанги кунимиз, юртимиз равнақи ва халқимиз орзуларининг давомчиси.

Марказий экспорт штаби жамоаси барча болаларни ушбу байрам билан чин қалбдан табриклайди.

Юртимиздан экспорт қилинаётган ҳар бир маҳсулотда болаларимиз келажаги учун ташланаётган муҳим қадамлар мужассам. Улар учун яратилаётган имкониятлар, барпо этилаётган тинч ва фаровон ҳаёт бизнинг энг катта ғалабамиздир.

Келинг, биргаликда болаларимизга энг ёрқин келажакни ҳадя қилайлик!

Болалар — бизнинг фахримиз, илҳомимиз ва энг буюк сармоямиздир!