Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзолари, соҳа вакиллари ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
✔️Йиғилишда таъкидланганидек, Кенгаш вазирлик фаолиятида муҳим кўмакчи бўлиб хизмат қилади. Фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар ва турли соҳа мутахассисларининг кенгаш таркибига жалб этилгани эса унинг фаолиятини мустақил ва холис олиб боришга замин яратади.
🌐Кун тартибидаги масалалар кенг кўламли бўлди. Кенгаш аъзоларининг таклифларига кўра, ОАВ билан ҳамкорликни кучайтириш, жараёнларни интерактив тарзда ташкил этиш, ижтимоий тармоқлар имкониятидан кенг фойдаланиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
⚙️Йиғилишда чорвачилик соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани, унда тизимни яна-да такомиллаштиришга оид қатор ўзгаришлар назарда тутилаётгани маълум қилинди. Чорва озуқаларини етиштириш масаласи ҳам чуқур муҳокама этилиб, аниқ йўналишлар белгилаб олинди.
✅Шу билан бирга, пахта теримига тайёргарлик масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди. Иштирокчилар соҳани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ечиш ва самарадорликни ошириш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.



