Диққат эълон

Республика товар-ҳом ашё биржасида, Санкт-Петербург Фонд биржаси маъсул ходими, Кичик саноат зоналарини бошкариш дирексияси ҳамда Экспортчилар уюшмаси ўртасида музокаларар бўлиб ўтди.
Музокарада С.Петербург биржаси томонидан яратилган платформа орқали Давлат харидлари тендерларида ўзбекистонлик тадбиркорларини иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди ва бир қатор қулайликлар яратилиши бўйича келишувларга эришилди.
Ушбу платформа орқали тўқимачилик маҳсулотлари (маҳсус кийимлар, униформа) ишлаб чиқарувчилари синов режими сифатида текширувдан ўтказилишига келишиб олинди.
Натижалар бўйича янгиликлар Экспортчилар уюшмаси каналида қўшимча ёритиб борилади



