Ўзбекистондан қарийб 11 млн АҚШ долларига тенг қовунлар экспорт қилинди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024-йилнинг январ-июл ойларида хорижга қиймати 10,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 24,3 минг тонна қовун экспорт қилган.
Ўзбекистон 2024-йилнинг 7 ойида энг кўп қовун экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 7,2 минг тонна
— Қозоғистон – 6,2 минг тонна
— Россия – 5,9 минг тонна
— Латвия – 1,3 минг тонна
— Германия – 0,8 минг тонна



