Узбекистан АгроЕхпо-2025

Жорий йилнинг 26-28-ноябр кунлари “Узбекистан АгроЕхпо-2025” қишлоқ хўжалиги техникалари, боғдорчилик, иссиқхона хўжалиги ва чорвачилик халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур анъанавий кўргазма Ўзбекистоннинг аграр тармоғида замонавий технологияларни жорий этиш, сувни тежовчи ускуналарни тарғиб қилиш, шунингдек ҳосилдорлик ва қайта ишлаш соҳасидаги инновацион ечимларни намойиш этиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон билан бир қаторда Германия, Туркия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Исроил ҳамда қўшни давлатлардан юзлаб компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазмада қишлоқ хўжалиги техникаси, иссиқхона ускуналари, ўсимлик етиштириш, чорвачилик, қайта ишлаш ва совуткичли омбор тизимлари бўйича илғор технологиялар тақдим этилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, “АгроЕхпо Узбекистан 2025” кўргазмаси халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда аграр соҳада инновацияларни амалиётга татбиқ этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
Кўргазма доирасида амалий семинарлар, бизнес-форумлар ва маҳсулот тақдимотлари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Манзил: “Ўзекспомарказ” МКК АЖ павилёнлар № 1, 2
Сана: 26-28-ноябр, 2025
Вақт: 10:00
Батафсил маълумот учун: +998 71 202 77 78



